«террористик ташкилот» тегли мақолалар


Халқаро террорчилик ташкилотини тузган ўзбекистонлик эркак Сурияда ҳалок бўлди
7 сентябрь 2023, 12:52

Халқаро террорчилик ташкилотини тузган ўзбекистонлик эркак Сурияда ҳалок бўлди

«Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангларда ҳалок бўлди. У 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ҳам ташкил этганди.

Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётгани аниқланди
12 август 2023, 17:18

Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётгани аниқланди

Тошкент шаҳрида туғилган 22 ёшли йигит Сурияда «Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон» террорчилик ташкилотида жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. У 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Суриядаги террор ташкилотга қўшилишга уринган андижонлик шахс 8 йилдан кўпроққа қамалди
29 июл 2023, 11:16

Суриядаги террор ташкилотга қўшилишга уринган андижонлик шахс 8 йилдан кўпроққа қамалди

Андижон вилоятида яшовчи 30 ёшли шахс Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлгани учун 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. У Туркияда яшаган пайтида бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, сўнг Ўзбекистонга депортация қилинган.

Суриядаги террористик ташкилот биносини қўриқлаган наманганлик йигит 9 йилга қамалди
25 феврал 2023, 12:16

Суриядаги террористик ташкилот биносини қўриқлаган наманганлик йигит 9 йилга қамалди

Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган 24 ёшли наманганлик йигит Ўзбекистонга олиб келинди. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган фуқаро 3,5 йилга қамалди
27 декабр 2022, 12:38

Террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб келган фуқаро 3,5 йилга қамалди

23 ёшли жиззахлик фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини интернетда улашиб келган. Улар орасида Конституцияни хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи материал ҳам аниқланди. Фуқаро 3 йил 6 ойга қамалди.

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди
10 ноябр 2022, 09:57

Хоразмда террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди

Хоразмда Суриядаги террористик ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 23 ёшли аёл ушланди. У ўзининг танишларига диний даъватлар қилиб, қўпорувчилик акс этган видеороликларни тарқатиб келгани айтилмоқда. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинди.

ДХХ террорист сифатида гумонланган фарғоналик шахсни Ўзбекистонга олиб келди
7 ноябр 2022, 12:16

ДХХ террорист сифатида гумонланган фарғоналик шахсни Ўзбекистонга олиб келди

Террорист сифатида гумонланган фарғоналик эркак Ўзбекистонга олиб келинди. У 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган. Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда
23 апрель 2022, 11:27

Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда

ДХХ Россия ва Туркия орқали ўтиб Суриядаги террористик ташкилотга қўшилишни режалаштирганликда гумонланган қашқадарёлик фуқарони ушлади. У ижтимоий тармоқларга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқим раҳнамоларининг маърузаларини жойлаб, қишлоғида ҳам тарғиб қилгани айтилмоқда.

Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маърузаларни тарқатганликда гумонланган шахс қўлга олинди
11 феврал 2022, 16:27

Фарғонада «жиҳод»га чорловчи маърузаларни тарқатганликда гумонланган шахс қўлга олинди

ДХХ Фарғона вилоятида халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар раҳнамоларининг «жиҳод» га чорловчи маърузаларини юклаб олиб, танишларига тарқатганликда гумон қилинган 24 ёшли фуқарони қўлга олди. Дин ишлари бўйича қўмита унинг телефонидаги материалларни ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини тасдиқлади.

Фарғонада 19 ёшли ИШИД тарафдори қўлга олингани айтилмоқда
11 январ 2022, 17:39

Фарғонада 19 ёшли ИШИД тарафдори қўлга олингани айтилмоқда

Фарғона вилоятида аввалига «Ислом давлати» террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш ниятида Туркияга борган, Сурияга ўта олмагач, Ўзбекистонга қайтиб келиб, ташкилот ғояларини тарғиб қила бошлаган 19 ёшли шахс қўлга олингани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг